Коронавирусдан соғайганлар ҳам вакцина қабул қилиши мумкинми? Мутахассис жавоб берди
Саломатлик
−
09 Март 2021
4782COVID-19 га қарши эмлаш тадбирлари қачон бошланади ва кимлар биринчи галда эмланади? Улар қаерда эмланади? Шу каби муҳим саволларига вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди.
– Коронавирус инфекциясидан касалланиб, соғайганлар ҳам вакцина қабул қилиши керакми?
– Ҳа, вируснинг ўзгарувчан эканлиги, доимий равишда мутацияга учраши, “COVID-19” билан боғлиқ хавфларнинг юқорилиги ва коронавирус билан қайта касалланиш эҳтимолининг борлиги сабабли, ушбу касаллик билан аввал касалланган бўлишидан қатъи назар, эмланиш тавсия этилади.
– Фуқаролар қаерда эмланади?
Коронавирусга қарши эмлаш ишлари кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, оилавий шифокор пунктларида ва мобил гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Ҳудудий амбулатория-поликлиника хизмати томонидан фуқароларга эмланадиган куни, вақти ва жойи ҳақида, албатта, хабар берилади.
Эмлаш ишларини эса махсус тайёргарликдан ўтган, алоҳида сертификатларга эга бўлган вакцинаторлар амалга оширади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь