Коронавирусдан даволаниб, уйига йўл олган бемор кўчада вафот этди

Олам 38783
image

Россиянинг шимолий пойтахти ҳисобланувчи Санкт-Петербургда коронавирусдан даволаниб уйига йўл олган кекса бемор ўз хонадонига етиб боролмай кўчада вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.

Эркак кеча, 8 декабрь куни Красноселский туманидаги Доблести кўчасида вафот этган. 

Манбага кўра, беморга амбулатор даволаниш учун уйга рухсат берилган. 

Қайд этилишича, беморнинг оиласи изоляция учун унга алоҳида квартира олиб берган бўлган. 

1955 йилда туғилган беморнинг шифохонадан чиқишига ўғли кутиб олган, аммо бемор квартирага етиб боролмаган. 

Маълумотга кўра, унинг ўлими юзасидан экспертиза ишлари олиб борилади. 

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургда коронавирус пандемияси тарқалиши тезлашгани муносабати билан тўлиқ локдаун жорий қилиниши мумкин.

Маълумот учун, Россияда коронавирусга чалинганлар 2,54 млндан ошган. 44 мингдан кўп бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1962
Рейтинг: 2.9
t
×