Коронавирусдан 100 фоиз ҳимояловчи усул маълум қилинди

Саломатлик

image

Агар “Спутник V” вакцинаси билан эмланиб, кейин бурунга томизиладиган вакцина билан ревакцинация қилинса, бу нафақат коронавирусни оғир кечишидан, балки вирусдан ҳам тўлиқ ҳимояни таъминлайди. Бу ҳақда Гамалея миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди.

“Ўйлашимча, буни клиник синовлар давомида ўрганиш керак бўлса-да, бундай иммунитет стерил бўлади, яъни эмланган одамда кучли имммунитет пайдо бўлади”, дейди Гинцбург.

Илмий-тадқиқот институти раҳбарининг сўзларига кўра, препарат қўлланилганда инсон организмида вирус пайдо бўлишига қарши “тўсиқ” шаклланади.

Маълумот учун, 2020 йил август ойида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” ёки  “ГамКовидВак” дунёдаги рўйхатдан ўтказилган биринчи вакцина бўлганди.

Вакцина 1 босқичдан иборат бўлиб, бугунги кунда у коронавирусга қарши 93% самарадорлик кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

729

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг