Коронавирус Жануби-Шарқий Осиё шаҳарлари учун яхшиликка хизмат қилгани айтилди
Олам
−
08 Май 2020
3225Коронавирус пандемияси туфайли киритилган карантин ва бошқа чеклов чоралари Жануби-Шарқий Осиё шаҳарларида экологик вазиятнинг яхшиланишига олиб келди. Бу ҳақда Энергетика ва тоза ҳавони тадқиқ қилиш маркази нодавлат ташкилоти маълум қилди.
Тадқиқотга кўра, март ойининг ўрталаридан май ойининг бошларига қадар Жакарта, Куала Лумпур, Манила, Сингапурда азот оксиди (НО2) даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада пасайган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу саноатда ишлаб чиқариш суръатларининг камайиши ва транспорт ҳаракатининг пасайиши билан боғлиқ. Масалан, Малайзия пойтахтида бу кўрсаткич деярли 60 фоизга, Филиппинда - 45 фоизга, Индонезияда - 40 фоизга ва Сингапурда - 30 фоизга пасайди. Энг кам кўрсаткич Таиланд пойтахтида қайд этилди – 20 фоиз.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, Камбоджа ва Лаосдаги вазият коронавирус пандемияси туфайли чеклов чоралари кўрилмаган жойларда деярли ўзгаришсиз қолган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили жанубий-шарқий Осиёда ноқулай экологик вазият туфайли келиб чиқадиган касалликлардан 800 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юмади.
LiveБарчаси