Коронавирус: январь бошидан бери илк бор кунлик касалланиш 300 дан камайди
Жамият
−
16 Февраль 2022 4128 2 дақиқа
Кеча, 15 февраль куни Ўзбекистонда 296 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва 7 январдан бери илк бор кунлик касалланиш 300 дан кам бўлди. Мамлакатда бу касалликка чалинганлар сони 234359 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 8 нафари Андижон вилоятида;
- 8 нафари Бухоро вилоятида;
- 7 нафари Жиззах вилоятида;
- 4 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 17 нафари Самарқанд вилоятида;
- 3 нафари Сирдарё вилоятида;
- 16 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 10 нафари Фарғона вилоятида;
- 4 нафари Хоразм вилоятида;
- 49 нафари Тошкент вилоятида;
- 157 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 96 нафар;
- Андижон вилоятида 23 нафар;
- Бухоро вилоятида 15 нафар;
- Жиззах вилоятида 40 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
- Навоий вилоятида 7 нафар;
- Наманган вилоятида 71 нафар;
- Самарқанд вилоятида 33 нафар;
- Сирдарё вилоятида 13 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 53 нафар;
- Фарғона вилоятида 56 нафар;
- Хоразм вилоятида 19 нафар;
- Тошкент вилоятида 97 нафар;
- Тошкент шаҳрида 782 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 220466 (+1310) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1609 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 52 нафар кишида пневмония аниқланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь