Коронавирус ва пневмония: 9 киши вафот этди
Жамият
−
05 Сентябрь 2021
55912021 йил 4 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159871 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 662 кишида коронавирус аниқланган. 6 нафар коронавирусдан, яна 3 нафар бемор пневмониядан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 66 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 21 нафари Андижон вилоятида,
- 14 нафари Бухоро вилоятида,
- 17 нафари Жиззах вилоятида,
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 8 нафари Навоий вилоятида,
- 17 нафари Наманган вилоятида,
- 52 нафари Самарқанд вилоятида,
- 16 нафари Сирдарё вилоятида,
- 11 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 53 нафари Фарғона вилоятида,
- 19 нафари Хоразм вилоятида,
- 119 нафари Тошкент вилоятида,
- 239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 71 нафар,
- Бухоро вилоятида 24 нафар,
- Жиззах вилоятида 32 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
- Навоий вилоятида 13 нафар,
- Наманган вилоятида 45 нафар,
- Самарқанд вилоятида 74 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
- Фарғона вилоятида 63 нафар,
- Тошкент вилоятида 99 нафар,
- Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 151655 (+588) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1112 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси