Коронавирус ва пневмония: 700 дан ортиқ янги бемор ва 6 ўлим қайд этилди

Жамият

image

2021 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164364 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 594 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    19 нафари Андижон вилоятида,
•    14 нафари Бухоро вилоятида,
•    13 нафари Жиззах вилоятида,
•    8 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    9 нафари Навоий вилоятида,
•    20 нафари Наманган вилоятида,
•    73 нафари Самарқанд вилоятида,
•    12 нафари Сирдарё вилоятида,
•    19 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    57 нафари Фарғона вилоятида,
•    16 нафари Хоразм вилоятида,
•    85 нафари Тошкент вилоятида,
•    181 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 73 нафар,
•    Бухоро вилоятида 11 нафар,
•    Жиззах вилоятида 25 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
•    Навоий вилоятида 16 нафар,
•    Наманган вилоятида 23 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
•    Фарғона вилоятида 70 нафар, 
•    Хоразм вилоятида 22 нафар,
•    Тошкент вилоятида 98 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 217 нафар бемор соғайди.

Касалликдан соғайганлар жами 156495 (+585) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1153 нафарни ташкил қилди.

Кеча, 11 сентябрь куни 122 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25382 нафарга етди. Кеча уларнинг 284 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19575 нафарни ташкил қилмоқда. 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 204 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг