Грипп ва коронавируснинг асосий фарқи нимада? 

Жамият 11332
image

Коронавирус касаллигининг аломатлари қиш мавсумида авж олувчи грипнинг белгиларига ўхшайди. Истма чиқиши, кўп терлаш, иштаҳанинг йўқолиши каби белгиларнинг барчаси грипп вируси билан бирга келади. 

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов COVID-19 касалигининг грипп вирусдан фарқи ҳақида маълумот берди. 

“Грипп COVID-19 га қараганда жуда қисқа яширин даври ва жуда қисқа оралиққа эга. COVID-19 вирусида серияли оралиқ 5-6 кун, грипп вирусида эса оралиқ 3 кунни ташкил қилади. Бу грипп коронавирусга қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятига эга эканини кўрсатади. Жамоат жойида болалар грипни тарқатишда асосий омил ҳисобланадилар. COVID-19 да катталарга қараганда болалар камроқ касалланадилар ва 0-19 ёшдагиларда учраши жуда паст”, дейди Шуҳрат Боймуродов. 

Штаб аъзосининг айтишича, янги коронавирусга чалинган одамда қуруқ йўтал кузатилади (ёки кўп бўлмаган балғам). ORVI ва грипда йўтал кўпинча нам ва тумов, бурунни битиши кузатилади. Коронавирусда 15 фоиз ҳолларда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5 фоиз критик ҳолат бўлиб, ўпка вентиляцияси талаб қилинади. COVID-19 критик ҳолат ва оғир инфекциялар грипга қараганда юқори. 

Қайд этиш керакки, COVID-19 кексалар ва ёндош касалликлари мавжудларда оғир кечиши хавфи мавжуд. Коронавирусда ўлим грипга қараганда, айниқса, мавсумий грипга қараганда юқори. Хозирги маълумотларга кўра, коронавирусда умумий ўлим коэффициенти 3-4 фоизни ташкил қилади. Бу кўрсаткич мавсумий грипда 0,1 фоиздан паст эканлигини кўрсатади.

Маълумот учун, коронавирус болалардан ташқари, ёндош касалликлари йўқ ҳомиладор аёлларда ҳам енгил ўтади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кузатувларига кўра, соғлом ҳомиладор аёллар коронавирусдан вафот этмаган.

Ўзбекистонда 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқлангани хабар қилинганди. Уларнинг 2,9 фоизида касаллик ўлим билан якунланган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 367
Рейтинг: 2.9
t
×