Коронавирус ва гриппдан ҳимояланиш учун муҳим тавсиялар

Саломатлик

image

Россия истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлигини ҳимоя қилиш соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роспотребнадзор) коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор вирусли инфекция юқтиришнинг олдини олиш бўйича муҳим бўлган тавсияларни яна бир бор эслатди. Пандемия даврида соғлиқни сақлашнинг олтин қоидалари билан танишинг.

1. Қўлларни тез-тез совунлаб ювиш. Қўллар гигиенаси грипп ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Қўлларни совунлаб ювиш вирусларни йўқ қилади. Агар совун билан ювиш имкони бўлмаса, спиртли воситалар ёки дезинфекцияловчи салфеткалардан фойдаланиш тавсия этилади. 

2. Камида 1,5 метр хавфсиз масофа сақлаш. Иложи бўлса, одамлар кўп бўлган жойларга умуман бормаслик тавсия қилинади.

3. Соғлом турмуш тарзини сақлаш. Бунга яхши ухлаш, оқсил, витамин ва минералларга бой овқатларни истеъмол қилиш, жисмоний фаоллик кабилар мисол бўла олади.

4. Ниқоб тақиш. Одам гавжум жойларга борганда, жамоат транспортига чиққанда, ўткир респиратор вирусли инфекцияга чалинган беморларга ғамхўрлик қилганда, шунингдек, ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилганда нафас олиш тизимини ниқоб ёрдамида ҳимоя қилиш кераклиги айтилади.

5. Роспотребнадзор, шунингдек, ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари пайдо бўлганда ҳам уйдан кўчага чиқмасликка ва шифокорга мурожаат қилишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг