Коронавирус: Ўзбекистоннинг 12 ҳудудидан 187 бемор аниқланди. Бир киши вафот этди
Жамият
−
31 Март 2021 10916 1 дақиқа
Жорий йилнинг 30 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82869 (+187) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 2 нафари Андижон вилоятида;
- 5 нафари Бухоро вилоятида;
- 5 нафари Жиззах вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 18 нафари Самарқанд вилоятида;
- 2 нафари Сирдарё вилоятида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 1 нафари Фарғона вилоятида;
- 1 нафари Хоразм вилоятида;
- 32 нафари Тошкент вилоятида;
- 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 629 нафарга eтди.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 7 нафар;
- Қашдадарё вилоятида 1 нафар;
- Тошкент вилоятида 15 нафар;
- Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80983 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1257 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март