Коронавирус Ўзбекистонда: юқтирганлар 46 мингдан ошди!

Жамият 6869
image

Бугун, 11 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233 нафарга ошиб, жами беморлар сони 46 160 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    117 нафари Тошкент шаҳрида;
•    66 нафари Тошкент вилоятида;
•    50 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Паркент туманида яшаган 62 ёшли Х.A. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли З.Д. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 183 нафар, Тошкент вилоятида 93 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Aндижон вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 42 857 (+302) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозир мамлакатда 2 926 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 сентябрь куни соат 10:00 да 248 нафар янги бемор аниқланганди. Кун давомидаги ўсиш 481 тани ташкил этмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 3.1
t
×