Коронавирус: Ўзбекистонда янги ҳолатлар яна кўпайди. Бир киши вафот этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 нафарга ортиб, 84 322 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 9 нафари Бухоро вилоятида;
  • 18 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида; 
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 24 нафари Тошкент вилоятида;
  • 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 7 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 4 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 21 нафар;
  • Тошкент вилоятида 18 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82234 (+179) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 634 нафарга eтди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1454 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг