Коронавирус: Ўзбекистонда янги ҳолатлар камайди. Бир киши вафот этди
Жамият
−
06 Апрель 2021
8248Жорий йилнинг 5 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 133 нафарга ортиб, 83 935 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 3 нафари Андижон вилоятида;
- 1 нафари Бухоро вилоятида;
- 4 нафари Навоий вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 16 нафари Самарқанд вилоятида;
- 2 нафари Сирдарё вилоятида;
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 2 нафари Фарғона вилоятида;
- 3 нафари Хоразм вилоятида;
- 3 нафари Тошкент вилоятида;
- 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 5 нафар;
- Жиззах вилоятида 4 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар;
- Тошкент вилоятида 4 нафар;
- Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81881 (+118) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 632 нафарга eтди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1422 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси