Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони ортди, 2 бемор вафот этди
Жамият
−
16 июн 2021 6304 2 дақиқа
Кеча, 15 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик касалланишлар 350 нафарни ташкил қилди, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 15 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 463 (+350) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 3 нафари Андижон вилоятида;
- 11 нафари Бухоро вилоятида;
- 16 нафари Жиззах вилоятида;
- 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 1 нафари Навоий вилоятида;
- 7 нафари Наманган вилоятида;
- 24 нафари Самарқанд вилоятида;
- 4 нафари Сирдарё вилоятида;
- 36 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 6 нафари Фарғона вилоятида;
- 6 нафари Хоразм вилоятида;
- 41 нафари Тошкент вилоятида;
- 173 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар;
- Бухоро вилоятида 13 нафар;
- Жиззах вилоятида 15 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 26 нафар;
- Навоий вилоятида 2 нафар;
- Наманган вилоятида 6 нафар;
- Самарқанд вилоятида 20 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 4 нафар;
- Фарғона вилоятида 17 нафар;
- Хоразм вилоятида 12 нафар;
- Тошкент вилоятида 47 нафар;
- Тошкент шаҳрида 169 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100328 (+342) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 711 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3424 нафар бемор даволанмоқда.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август