Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари ўсмоқда
Жамият
−
17 Сентябрь 2021
80932021 йил 16 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167268 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 624 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 65 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 15 нафари Андижон вилоятида;
• 9 нафари Бухоро вилоятида;
• 14 нафари Жиззах вилоятида;
• 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 6 нафари Навоий вилоятида;
• 17 нафари Наманган вилоятида;
• 51 нафари Самарқанд вилоятида;
• 10 нафари Сирдарё вилоятида;
• 18 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 56 нафари Фарғона вилоятида;
• 19 нафари Хоразм вилоятида;
• 123 нафари Тошкент вилоятида;
• 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 90 нафар;
• Андижон вилоятида 35 нафар;
• Жиззах вилоятида 23 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 10 нафар;
• Навоий вилоятида 28 нафар;
• Наманган вилоятида 8 нафар;
• Самарқанд вилоятида 149 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 42 нафар;
• Фарғона вилоятида 56 нафар;
• Тошкент вилоятида 241 нафар;
• Тошкент шаҳрида 295 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 160421 (+977) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1179 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, 133 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25956 нафарга етди. Кеча уларнинг 525 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 21297 нафарни ташкил қилмоқда. Бир нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 211 нафарга етди.
LiveБарчаси