Коронавирус: Ўзбекистонда касалланганларнинг деярли ярми Тошкентдан чиқди
Жамият
−
01 Февраль 2022
6459Кеча, 31январь куни Ўзбекистонда 1015 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 224 023 (+1015) нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 28 нафари Андижон вилоятида,
• 29 нафари Бухоро вилоятида,
• 25 нафари Жиззах вилоятида,
• 37 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 17 нафари Навоий вилоятида,
• 26 нафари Наманган вилоятида,
• 58 нафари Самарқанд вилоятида,
• 14 нафари Сирдарё вилоятида,
• 42 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 94 нафари Фарғона вилоятида,
• 21 нафари Хоразм вилоятида,
• 78 нафари Тошкент вилоятида,
• 503 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Бухоро вилоятида 34 нафар,
• Навоий вилоятида 20 нафар,
• Самарқанд вилоятида 13 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
• Хоразм вилоятида 31 нафар,
• Тошкент вилоятида 24 нафар,
• Тошкент шаҳрида 48 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210346 (+179) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1568 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 196 нафар кишида пневмония аниқланган.
LiveБарчаси