Коронавирус Ўзбекистонда: 6 сентябрь тафсилотлари
Жамият
−
07 Сентябрь 2020
274316 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 76 нафарга ортиб, 43 663 кишини ташкил этди. Шу куни мамлакатнинг жами 7 та ҳудудида 293 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 70 нафари Тошкент вилоятида ҳамда
• 6 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.Р. (эркак) вафот этди. 6 сентябрь куни умумий ҳисобда 5 та ўлим ҳолати қайд этилди.
Бугун Тошкент шаҳрида 279 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар ҳамда Наманган вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, мамлакатда 41 277 (+397) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 038 нафар бемордан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда 2 038 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь