Коронавирус: Ўзбекистонда 200 га яқин бемор аниқланди. Бир киши вафот этди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 6 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192 нафарга ортиб, 84 127 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Бухоро вилоятида;
  • 15 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 22 нафари Тошкент вилоятида;
  • 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Фарғона вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент вилоятида 21 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82055 (+174) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 633 нафарга eтди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1439 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг