Коронавирус тарқалишининг кутилмаган йўли аниқланди

Олам

image

Жанубий Кореялик олимлар коронавирус кўп қаватли уйлардаги шамоллатиш тизими орқали ҳам тарқалишини аниқлади. Бу ҳақда “Science Direct” порталида эълон қилинган ҳисоботда сўз боради.

Маълум бўлишича, Жанубий Корея пойтахти Сеулда турар-жой мажмуасининг турли қаватида яшовчи бир нечта оиланинг бир вақтда COVID-19 билан касаллангани кореялик олимларнинг тадқиқот ўтказишига сабаб бўлган.

Ҳисоботга кўра, дастлаб турар-жой уйининг олтинчи қаватида яшовчи оиланинг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан. Шундан сўнг, тўрт ва бешинчи қаватларда ҳам касаллик аниқланган. Кейинчалик, ўша уйнинг ўн ва ўн биринчи қаватларида ҳам ушбу касаллик қайд этилган.

Изланиш давомида касаллик йуқтирганлар бир-бири билан алоқа қилмагани ва уларнинг икки нафари ҳатто лифтдан ҳам фойдаланмагани маълум бўлган.

Тадқиқот натижасига кўра, барча квартиралар умумий шамоллатиш тизимига улангани аниқланган. Олимларнинг фикрига кўра, вирус ҳаммомдаги тешиклар орқали тарқалган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея коронавирус

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг