Коронавирус дунё шоколад саноатига қандай таъсир қилмоқда?

Олам

image

Жаҳон шоколад саноати жиддий муаммоларга дуч келди. Коронавирус туфайли қандолат маҳсулотларига талаб кескин пасайиб кетди. Бу ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида қийинчиликларга олиб келмоқда. Бу ҳақда таҳлилчилар ва соҳа вакиллари "Bloomberg" нашрига маълум қилди.

Шоколаднинг асосий истеъмолчиси ҳисобланган Европада йил охирига қадар какаони қайта ишлаш уч фоизга тушиши мумкин. Шимолий Америкада ушбу кўрсаткич 5,3 фоизга пасайиши кутилмоқда. Энг катта пасайиш Осиё минтақасида бўлиши мумкин. Таҳлилчилар ушбу минтақада какаони қайта ишлаш тўққиз фоизга камайишини тахмин қилмоқда.

Кот-д’Ивуар, какао етакчи ишлаб чиқарувчиси, шунингдек, дунёда ишлаб чиқаришда иккинчи ўринда турган Гана, ўз маҳсулотларига чеклов жорий қилди. Бу талаб ва нархларнинг пасайиши натижасида етказилган зарарни қоплаш учун амалга оширилди. Йил бошидан бери Нью-Йорк фонд биржасида сотиладиган какаога бўлган талаб 9,9 фоизга тушди.

“Шоколадга талаб нархларнинг кўтарилиши ва иқтисодий кўрсаткичларнинг кескин пасайиши натижасида камаяди. Инқирознинг таъсири иккинчи чоракда янада кучлироқ сезилади", дейди иқтисодий таҳлилчи Эрик Бергман.

Халқаро валюта жамғармасининг прогнозларига кўра, бу йил глобал ЯИМ уч фоизга пасаяди. 2008-2009 йиллардаги инқироз вақтида какао ишлаб чиқариш глобал миқёсда 6,3 фоизга пасайган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Иқтисодий инқироз Шоколад

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар