Коронавирус сабаб илк бор чақалоқ дунёдан кўз юмди

Олам

image

Коронавирус инфекцияси сабаб илк чақалоқ АҚШда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Иллинойс штати Соғлиқни сақлаш департаменти хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, гап Чикагода туғилган, ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган чақалоқ ҳақида бормоқда.

“COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ҳали чақалоқларда кузатилмаган эди. Ўлим сабабларини аниқлаштириш ишлари давом этмоқда”, деди департамент бошлиғи Нгози Эзике.

АҚШда инфекциядан кўпроқ кексалар азият чекмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, 85 фоиз ҳолатда коронавирусдан ўлим ҳолати 60 ёшдан ошганларда кузатилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 123 701 нафар одам чалинди. 2463 бемор шифо топган бўлса, 2220 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

985

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг