Коронавирус сабаб голланд лолаларига қирғин келди
Олам
−
13 Апрель 2020
6619Голландиядаги гул компаниялари коронавирус пандемияси туфайли уларга бўлган талаб камайгани сабабли 400 миллион гулни йўқ қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “New York Times” газетаси ёзмоқда.
Мамлакатдаги Royal Flora Holland флористлар жамияти менежери Фред ван Толнинг маълум қилишича, йўл қилинган гуллар ичидан 140 миллионтаси голлан лолаларидир.
“Бу вирус сотув энг авжига чиққан пайт пайдо бўлди ва ишимизга қаттиқ таъсир кўрсатди”, деди Фред ван Тол. Сотув бошланганидан тўрт ҳафта ўтганда қайд этилган савдо айланмаси, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга тушиб кетган.
Газетада ёзилишича, мамлакат йилнинг шу даврида Голландиянинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири - Лиссадаги лолалар майдонлари, заъфарон ва наргизларни кўриш учун келадиган юзлаб сайёҳларни йўқотди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Голландияда коронавирусга 26 551 нафар одам чалинди. 250 бемор шифо топган бўлса, 2 823 киши вафот этди.
LiveБарчаси