Коронавирус: Россияда антирекорд қайд этилди

Олам

image

Россияда кеча, 21 январь куни пандемия бошланганидан бери кунлик касалланиш бўйича рекорд қайд этилди. Бир кунда 57 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда COVID-19 га қарши кураш бўйича тезкор федерал штаб маълум қилди.

Россияда ўтган сутка давомида 57 212 та ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу аввалги кунга нисбатан 15,55 фоизга кўп (49 513 та) ва пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Касалланганларнинг умумий сони 11 044 986 тага етган.

Янги ҳолатлар сони бўйича етакчи бўлган ҳудудлар:

•  Москва - 16 094 (умумий - 2 157 008),
•  Санкт-Петербург - 8 451 (912 224),
•  Москва вилояти - 6400 (685 978),
•  Нижний Новгород вилояти - 1 358 (241 392),
•  Якутия - 1003 (81 889).

Россияда ўтган кун давомида 681 бемор вафот этган, бу аввалги кунга нисбатан 11 кишига кам (692). Вафот этганларнинг умумий сони 325 433 нафарга етган. Сутка давомида 25 525 нафар, жами 10 000 057 киши коронавирусдан вафот этган. 

Ўлимлар сони бўйича етакчи бўлган ҳудудлар:

•  Москва - 69 (пандемия бошланганидан бери - 38 295);
•  Санкт-Петербург - 58 (29 351);
•  Москва вилояти - 38 (12 997).

Мамлакатда беморлар сони бўйича рекордлар кетма-кет иккинчи кун янгиланмоқда. COVID-19’нинг янги тўлқини фонида ҳукумат масофавий иш режимига ўтади. Ҳокимият уйда даволанаётганларнинг дори-дармонлари учун 5 миллиард рубль (65 млн 195 000 доллар) ажратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг