Коронавирус. Пойтахт Тошкентда вазият оғирлашмоқда
Жамият
−
29 Март 2021
23091Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кундан кунга ортиб бормоқда. Касалланганлар сони бўйича пойтахт Тошкент рўйхат бошида турибди. Тошкент шаҳрида коронавирус юқтириш бўйича жорий йилдаги рекорд кеча, 28 март куни янгиланди. Тошкентда бир кунда 164 нафар янги бемор қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
28 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 нафарга ортиб, 82 536 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 1 нафари Андижон вилоятида,
• 5 нафари Бухоро вилоятида,
• 1 нафари Жиззах вилоятида,
• 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 2 нафари Наманган вилоятида,
• 1 нафари Самарқанд вилоятида,
• 2 нафари Сирдарё вилоятида,
• 14 нафари Тошкент вилоятида,
• 164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 8 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
• Тошкент вилоятида 15 нафар,
• Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80667 (+144) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1243 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси