Коронавирус неча турга бўлинади?

Саломатлик

image

Янги коронавируснинг икки хил тури мавжуд. Бу ҳақда россиялик шифокор ва телебошловчи Александр Мясников маълум қилди. 

Шифокорнинг сўзларига кўра, биринчи кўриниш ўткир респираторли инфекцияга ўхшайди - юқтирганларнинг 90 фоизи у билан касалланган. Иккинчи кўриниш эса СОVID-19 - вирусли пневмония бўлиб, у жуда кам учрайди.

Шифокорнинг таъкидлашича, биринчи кўриниш амбулатор шароитида, иккинчиси - клиник кўринишига қараб даволаниши керак.

Қайд этиш керакки, шу пайтгача 6 хил коронавирус аниқланган. Жумладан, HCoV-229E, HCoV-NL63, HCoV-OC43, HCoV-HKU, SARS-CoV, MERS-CoV, SARS-CoV-2. 

Маълумот учун, дунёда коронавирус юқтирганлар 36 миллиондан ошди. 1 миллиондан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

365

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг