Коронавирус: кунлик касалланишлар сони камайди

Жамият 7051
image

2021 йил 15 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143918 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 877 кишида коронавирс аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 65 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 21 нафари Навоий вилоятида,
  • 42 нафари Наманган вилоятида,
  • 90 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 87 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 76 нафари Фарғона вилоятида,
  • 32 нафари Хоразм вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент вилоятида,
  • 194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Жиззах вилоятида 20 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 54 нафар,
  • Навоий вилоятида 25 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 151 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 81 нафар,
  • Фарғона вилоятида 80 нафар,
  • Хоразм вилоятида 36 нафар,
  • Тошкент вилоятида 127 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 136572 (+708) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 981 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 15 август куни 479 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 18395 нафарга етди. Кеча уларнинг 475 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10977 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 123 нафарга етди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 139
Рейтинг: 3
t
×