Коронавирус: кунлик касалланиш иккинчи кун кетма-кет пасайди
Жамият
−
25 Январь 2022 5454 2 дақиқа
Кеча, 24 январь куни Ўзбекистонда 1120 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 216186 (+1123) нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 43 нафари Андижон вилоятида,
• 60 нафари Бухоро вилоятида,
• 31 нафари Жиззах вилоятида,
• 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 21 нафари Навоий вилоятида,
• 51 нафари Наманган вилоятида,
• 39 нафари Самарқанд вилоятида,
• 20 нафари Сирдарё вилоятида,
• 37 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 173 нафари Фарғона вилоятида,
• 35 нафари Хоразм вилоятида,
• 115 нафари Тошкент вилоятида,
• 414 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 15 нафар,
• Андижон вилоятида 70 нафар,
• Бухоро вилоятида 87 нафар,
• Жиззах вилоятида 94 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
• Навоий вилоятида 54 нафар,
• Наманган вилоятида 85 нафар,
• Самарқанд вилоятида 41 нафар,
• Сирдарё вилоятида 23 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 59 нафар,
• Фарғона вилоятида 126 нафар,
• Хоразм вилоятида 145 нафар,
• Тошкент вилоятида 192 нафар,
• Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 205495 (+1278) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.
Live
Барчаси