Коронавирус: кеча 900 га яқин одамда вирус аниқланди, 7 бемор вафот этди

Жамият

image

2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148203 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 881 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 83 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 43 нафари Андижон вилоятида,
  • 24 нафари Бухоро вилоятида,
  • 45 нафари Жиззах вилоятида,
  • 33 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 42 нафари Наманган вилоятида,
  • 89 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 85 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 87 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 92 нафари Тошкент вилоятида,
  • 194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 108 нафар
  • Бухоро вилоятида 29 нафар,
  • Жиззах вилоятида 42 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 34 нафар,
  • Навоий вилоятида 21 нафар,
  • Наманган вилоятида 40 нафар
  • Самарқанд вилоятида 177 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 89 нафар,
  • Фарғона вилоятида 83 нафар,
  • Хоразм вилоятида 30 нафар,
  • Тошкент вилоятида 87 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 140941 (+853) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1015 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг