Коронавирус: кеча 500 дан ортиқ янги бемор аниқланди
Жамият
−
13 Сентябрь 2021
36802021 йил 12 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164890 (+526) нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 526 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 18 нафари Андижон вилоятида,
• 12 нафари Бухоро вилоятида,
• 14 нафари Жиззах вилоятида,
• 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 6 нафари Навоий вилоятида,
• 18 нафари Наманган вилоятида,
• 62 нафари Самарқанд вилоятида,
• 15 нафари Сирдарё вилоятида,
• 18 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 59 нафари Фарғона вилоятида,
• 15 нафари Хоразм вилоятида,
• 83 нафари Тошкент вилоятида,
• 179 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 66 нафар,
• Бухоро вилоятида 10 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
• Наманган вилоятида 21 нафар,
• Самарқанд вилоятида 131 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
• Фарғона вилоятида 81 нафар,
• Тошкент вилоятида 92 нафар,
• Тошкент шаҳрида 203 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 157139 (+644) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1159 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси