Коронавирус қўзғаган Хитой йирик мусобақа мезбонлигидан воз кечди

Олам 3919
image

Хитой коронавирус туфайли 2023 йилги Осиё Кубоги мезбонлигидан воз кечди, чунки мамлакат пандемиянинг дастлабки кунларидан бери энг ёмон эпидемияга қарши кураш олиб бормоқда.

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Хитой расмийларини "Осиё Кубоги жамоавий манфаатлари учун жуда қийин, аммо муҳим қарор" қабул қилгани учун мақтади.

24 мамлакат иштирок этадиган ушбу турнир келаси йилнинг июнь ва июль ойларида 10 та шаҳарда, асосан, янги қурилган стадионларда ўтказилиши керак эди.

14 май куни Хитойнинг мезбон бўлишдан воз кечиши Қатар ёки Саудия Арабистонига мусобақа мезбони бўлиш имконини бериши мумкин. Иккаласи ҳам 2027 йилги мусобақага мезбонлик қилиш учун кураш олиб бормоқда. Ҳиндистон ва Эрон ҳам 2027 йилги мусобақани ўзида ўтказишга даъвогар бўлмоқчи.

ОФК янги мезбон номини айтмади, фақат “кейинги қадамлар” ўз вақтида эълон қилинишини маълум қилди.

Қатарда ноябрь ойида бошланадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган стадионлар мавжуд. Бироқ, Қатарда ёзнинг ҳаддан ташқари иссиқлиги туфайли Осиё Кубоги 2023 йил июнида бошланмаслиги мумкин, бу эса 2024 йил бошини яхшироқ вариантга айлантиради.

Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Осиё кубоги анъанавий тарзда январь ва февраль ойларида бўлиб ўтади. Турнирга Қатар (2011) ва Австралия (2015) мезбонлик қилган бўлса, 2019 йилги мусобақа Бирлашган Араб Амирликларида 5 январдан 1 февралгача бўлиб ўтган.

 

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
t
×