Коронавирус қаерларда ёйилаётганини онлайн кузатиш мумкин

Олам 7739
image

Интернетда Хитойда пайдо бўлган 2019-nCoV коронавируси тарқалаётган ҳудудларни онлайн кузатиб боришга мўлжалланган онлайн карта пайдо бўлди. У тизимли фанлар ва муҳандислик тадқиқот маркази (CSSE) томонидан ишлаб чиқилди.

Унда вирус кириб борган Ер юзидаги бутун давлатлар акс этган. 

Хизмат кўрсатиш интерфейси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда АҚШ, Хитой ва Европадаги вирусга қарши кураш марказларидан олинган маълумотлар асосида ишлайди. Яқин соатлар ичида олинган маълумотларга кўра, вирусга чалинганлар миқдори 2800 га яқинлашиб қолган.

Онлайн панелда тасдиқланган касаллик ҳолатлари, вирус тарқалишининг динамикаси, шунингдек, тузалиб кетган ва ҳалок бўлганларнинг сони кўрсатилади. 2019-nCoV Хитойдан ташқари давлатларга тарқалган бўлса ҳам, улар сони камлигини кўриш мумкин.

Сервис хизматидан ушбу ҳавола орқали фойдаланиш мумкин.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 265
Рейтинг: 3
t
×