Коронавирус инфекциясидан сўнг мияда тромб ҳосил бўладими?
Саломатлик
−
26 Октябрь 2020
8151Бугунги кунда аҳолини коронавирус асоратлари ҳақидаги бир қанча саволлар қизиқтиряпти. Ана шундай саволлардан бири касалликдан кейин мияда тромб ҳосил бўлишидир. Бу ҳақида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАда ўтказилган брифингда жавоб берди.
“Коронавирус инфекцияси қон-томирларни жароҳатлаб, асоратлар қолдириши тасдиқланган. Лекин ҳаммада ҳам эмас. Бош мияда тромб ҳосил бўлса, бемор ҳолати тўлиқ ўрганилади. Бу ўта хавфли бўлиб, тўсатдан тромб қон-томирлар ёрилишини келтириб чиқаради ва бош мияда қон қуюлишига олиб келиши мумкин. Шу боис бундай беморларга кучли ҳаракатлар бажариш тақиқланади. Зудлик билан невропатолог, кардиолог назоратида бўлиб, тегишли текширувлардан ўтиш зарур”, дейди Севара Убайдулаева.
Экспертнинг таъкидлашича, агар бемор касалликнинг оғир формасини ўтказиб, ўзида ҳолсизлик, мушакларнинг асабий тортилишини сезиб, жуда кўп эснаса, бундай беморлар оилавий шифокор, невропотолог, кардиолог, гастроэнтерологга учраши керак. Органларнинг зарарланиши билан боғлиқликни аниқлаш учун бир нечта лабаратор-инструментал анализлар топширилади.
“Ўткир нафас касалликларини келтириб чиқарувчи бошқа инфекциялардан фарқли равишда коронавирус бурун ва томоқ йўли оқсиллари билан бирлашиб, ҳужайраларга кириб олади ҳамда 7-10 кун давомида бурун бўшлиғи ҳужайларида сақланади ва кўпаяди. Оқибатда инсон касаллик ташувчисига айланади. Қанчалик қийин бўлмасин, 5-7 кунга ўзингизни изоляция қилинг ва 7 кундан сўнг ПЗР тестни қайта топширинг. Унга қадар оилавий шифокорга мурожаат қилиб, унинг назоратида бўлинг, карантин ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг. Агар уйда изоляциянинг имкони бўлмаса, бошқаларга юқтирмаслик учун ниқобни ечмасликка ҳаракат қилинг”, дейди Севара Убайдуллаева.
Динара Юсупова
LiveБарчаси