Коронавирус фонида Сурияда шарқ чипқони авж олмоқда (фоторепортаж)

Олам

image

Коронавирус пандемияси фонида кўплаб минтақаларда турли янги эпидемиялар авж олмоқда. Жумладан, Суриянинг Адлиб шаҳрида Соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари етарли бўлмагани боис шарқ чипқони кенг тарқалмоқда. 

Сурияда уруш сабаб шаҳар инфратузилмаси ишдан чиққан. Канализация қувурларига жиддий зарар етган. Уруш давом этаётган нуқталардан қочиб келганлар лагерларга жойлашган. Бу эса шарқ чипқони касаллигининг ривожланишига, зараркунандалар эса унинг асосий тарқатувчиси бўлишига олиб келмоқда. 

Лагерларда истиқомат қилаётган маҳаллий аҳоли уни анъанавий табобат орқали даволашга уринган, аксинча, касаллик йўқолиш ўрнига, кенг тарқалмоқда. Айни вақтда лагердаги 425 оиладан 120 тасида ушбу касаллик аниқланган. 

Шифокорларнинг таъкидлашича, бу юқумли тери касаллиги бўлиб, айни вақтда хасталикни даволаш учун Идлибда на дори-дармон, на шифокорлар бор. 

Мутахасисларнинг қайд этишича, касалликнинг олдини олиш учун пашша ва чивинга қарши воситалардан фойдаланиш, очиқ қолаётган канализация қувурларини ёпиш керак. 

Маълумот ўрнида, шарқ чипқони асосан Ўрта ер денгизи ва Яқин Шарқда учрайдиган касаллик бўлиб, улар пашша ва чивинлар орқали гигиеник инқироз кузатилаётган ҳудудларда тез тарқаладию Вақт ўтиши билан тананинг паразитлар чаққан қисмида пушти нуқта ҳосил бўлади. Бироздан кейин у катталашади ва ярага айланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

шарқ чипқони

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар