Коронавирус. Даволанаётганлар сони 3 мингдан пасайди, 3 бемор вафот этди

Жамият

image

Кеча, 29 июнь куни Ўзбекистонда 487 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йил 29 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 487 кишига ортиб, 110 677 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 35 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 16 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 51 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 60 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 52 нафари Тошкент вилоятида,
  • 89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар,
  • Бухоро вилоятида 18 нафар,
  • Жиззах вилоятида 19 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
  • Навоий вилоятида 11 нафар,
  • Наманган вилоятида 10 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 72 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 41 нафар,
  • Фарғона вилоятида 32 нафар,
  • Хоразм вилоятида 30 нафар,
  • Тошкент вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 365 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107063 (+647) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг