Коронавирус: бугун Ўзбекистонда беморлар рекорд даражада кўпайди
Жамият
−
16 Июнь 2020
41246Бугун, 16 июнь куни Ўзбекистонда 230 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 196 нафари Карантин муассасаларида, 20 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 1 нафари Наманган вилоятида), қолган 14 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Бугун соғайган 77 нафар фуқаронинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5493 нафар бемордан 4096 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 74 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1378 нафар бемордан 13 нафари оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 29 378 нафар, стационар карантинда эса 21 365 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир кунда энг кўп 237 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган. Бу жорий йилнинг 7 июнь куни юз берганди. Ҳозирча бу кунлик энг катта ўсиш бўлиб турибди.
LiveБарчаси