Коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари 3300 тага яқинлашди

Жамият

image

2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган. 

Айни пайтда мамлакатда2636 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Аввал хабар қилинганидек, соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳри, 2 нафари Андижон вилояти, 7 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Хоразм вилояти ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятидан.

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 640 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг