Коронавирус билан касалланиш ҳолати 100 дан ошиб кетди
Жамият
−
19 Июнь 2022
10116Кеча, 18 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 108 кишида (пойтахт Тошкентнинг ўзида 85 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 3 нафари Андижон вилоятида;
• 4 нафари Бухоро вилоятида;
• 3 нафари Жиззах вилоятида;
• 1 нафари Самарқанд вилоятида;
• 1 нафари Фарғона вилоятида;
• 10 нафари Тошкент вилоятида;
• 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Пандемия бошланганидан буён эса Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 239,6 мингтани ташкил этди.
LiveБарчаси