Коронавирус: 500 га яқин янги бемор аниқланди, 3 киши вафот этди
Жамият
−
03 Июль 2021
6662Кеча, 2 июль куни Ўзбекистонда 482 кишида коронавирус аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 2 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 482 кишига ортиб, 112 130 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 38 нафари Андижон вилоятида,
- 45 нафари Бухоро вилоятида,
- 29 нафари Жиззах вилоятида,
- 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 8 нафари Навоий вилоятида,
- 25 нафари Наманган вилоятида,
- 32 нафари Самарқанд вилоятида,
- 23 нафари Сирдарё вилоятида,
- 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 34 нафари Фарғона вилоятида,
- 9 нафари Хоразм вилоятида,
- 47 нафари Тошкент вилоятида,
- 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
- Андижон вилоятида 69 нафар,
- Бухоро вилоятида 17 нафар,
- Жиззах вилоятида 30 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
- Наманган вилоятида 15 нафар,
- Самарқанд вилоятида 101 нафар,
- Сирдарё вилоятида 26 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
- Фарғона вилоятида 14 нафар,
- Хоразм вилоятида 40 нафар,
- Тошкент вилоятида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108404 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 745 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь