Коронавирус: 475 нафар янги бемор аниқланди, ўлим сони яна юқори

Жамият

image

Кеча, 4 июль куни Ўзбекистонда 475 нафар кишида касаллик аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 4 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 475 кишига ортиб, 113 072 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 26 нафари Андижон вилоятида,
  • 27 нафари Бухоро вилоятида,
  • 54 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 28 нафари Наманган вилоятида,
  • 44 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 26 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 25 нафари Фарғона вилоятида,
  • 15 нафари Хоразм вилоятида,
  • 51 нафари Тошкент вилоятида,
  • 108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 44 нафар,
  • Жиззах вилоятида 22 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
  • Наманган вилоятида 26 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 68 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 40 нафар,
  • Фарғона вилоятида 39 нафар,
  • Тошкент вилоятида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109068 (+304) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг