Коронавирус: 3 ҳудудда кўрсаткич юқори, 400 га яқин янги бемор аниқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 393 кишига ортиб, 91 643 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида касаллик қайд қилиниши юқорилигича қолмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 6 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Бухоро вилоятида;
  • 8 нафари Жиззах вилоятида;
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 5 нафари Наманган вилоятида;
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 9 нафари Фарғона вилоятида;
  • 8 нафари Хоразм вилоятида;
  • 46 нафари Тошкент вилоятида;
  • 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар;
  • Бухоро вилоятида 8 нафар;
  • Жиззах вилоятида 19 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар;
  • Навоий вилоятида 5 нафар;
  • Наманган вилоятида 8 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 64 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 17 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар;
  • Хоразм вилоятида 5 нафар;
  • Тошкент вилоятида 44 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 128 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87628 (+315) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 652 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3363 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг