Коронавирус: 243 нафар янги бемор аниқланди, 1 киши вафот этди

Жамият

image

Кеча, 9 июнь куни Ўзбекистонда 240 дан ортиқ касаллик ҳолати аниқланиб, 1 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 9 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 кишига ортиб, 102 605 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 6 нафари Андижон вилоятида;
  • 7 нафари Бухоро вилоятида;
  • 27 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 1 нафари Навоий вилоятида;
  • 4 нафари Наманган вилоятида;
  • 25 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 7 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 13 нафари Фарғона вилоятида;
  • 6 нафари Хоразм вилоятида;
  • 33 нафари Тошкент вилоятида;
  • 108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 8 нафар;
  • Жиззах вилоятида 14 нафар;
  • Наманган вилоятида 4 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 24 нафар;
  • Тошкент вилоятида 34 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 107 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98592 (+191) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 702 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3311 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг