Коронавирус: 2 бемор вафот этди, касалликка чалинганлар 97 мингдан ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 17 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175 кишига ортиб, 97 068 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 6 нафари Андижон вилоятида;
  • 6 нафари Бухоро вилоятида;
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 5 нафари Наманган вилоятида;
  • 20 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 1 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 10 нафари Тошкент вилоятида;
  • 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 7 нафар;
  • Жиззах вилоятида 1 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
  • Навоий вилоятида 4 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 25 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 14 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 9 нафар;
  • Хоразм вилоятида 7 нафар;
  • Тошкент вилоятида 54 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 149 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92 582 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 672 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3814 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг