Коронавирус: 12 та ҳудуддан янги беморлар аниқланди, 2 киши вафот этди

Жамият

image

Кеча, 18 май куни Ўзбекистоннинг 12 та ҳудудида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 18 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212 кишига ортиб, 97 280 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 3 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Бухоро вилоятида;
  • 9 нафари Жиззах вилоятида;
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Навоий вилоятида;
  • 3 нафари Наманган вилоятида;
  • 29 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 37 нафари Тошкент вилоятида;
  • 113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар;
  • Бухоро вилоятида 6 нафар;
  • Жиззах вилоятида 12 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар;
  • Навоий вилоятида 3 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Фарғона вилоятида 9 нафар;
  • Хоразм вилоятида 31 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92 840 (+258) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 674 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3766 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг