Коронавирус ҳар куни дуч келадиган касалликлар қаторидан жой олади – ЖССТ

Саломатлик 5876
image

COVID-19 коронавируси вақт ўтиши билан барҳам топмаслиги мумкин. Аммо инсоният ҳар куни дуч келадиган касалликлар рўйхатидан жой олади, худди гриппга ўхшаб. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда дастури директори Майк Раян маълум қилди.

“Бу вирус бизнинг сайёрамизда яна бир кенг тарқалган вирусга айланиши мумкин. У бизни тарк этмайди“, дейди Раян.

Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг пайдо бўлиши умид бериши мумкин. Аммо бу вариант бир қатор шартларни, шу жумладан препаратнинг ҳаммага татбиқ этилишини ва самарадорлигини талаб қилади.

Ўз навбатида, ЖССТнинг Фавқулодда касалликлар бўлимининг раҳбари Мария Ван Керкхове, барча қийинчиликларга қарамай, касаллик тарқалиши статистикасининг траекторияси бизнинг қўлимизда, деб айтди. Аммо, унинг таъкидлашича, коронавирус тарқалишини фақат бир неча давлатгина назорат қила олган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 4 364 172 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 560 035 нафари соғайган, 297 491 нафари эса вафот этган.

 
 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 281
Рейтинг: 3
t
×