Кореялар ўртасидаги 71 йиллик уруш расман тугаши мумкин
Олам
−
13 Декабрь 2021
10264Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги урушга расман нуқта қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин бугун, 13 декабрь куни Австралиядаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Корея Республикаси Президенти расмий давлат ташрифи билан Австралияда бўлиб турибди. У Австралия Бош вазири Скот Моррисон билан ўтказилган қўшма йиғилишда, агар КХДР раҳбари рози бўладиган бўлса, икки Корея ўртасида уруш расман тугатилишини таъкидлади.
Президентга кўра, расмий Пхеньян ва Сеул АҚШ ҳамда Хитой воситачилигида 1950-1953 йилларда Корея яриморолининг иккига бўлинишига сабаб бўлган урушни расман тугатиши мумкин. Бунинг учун фақатгина Шимолий Корея раҳбарининг ўз талабларидан воз кечиб, музокаралар столига ўтириши кифоя.
Маълумот учун, Шимолий Корея раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон, жорий йил сентябръ ойида КХДР Жанубий Корея билан ҳар қандай сулҳга тайёрлигини таъкидлаганди. Бунинг учун у Жанубий Кореядан АҚШ ҳарбий базаларини чиқариб юборишни талаб қилган. Ўз навбатида АҚШ Шимолий Кореяга ярдо қуролларидан воз кечиш ҳақида шарт қўйган.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси