Кореяга ишга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар 408 минг долларга “ухлади”

Олам

image

Корея давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “К.М.” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси Х.Ш. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 6 та вилоятда яшовчи 63 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея Республикасига ишга юборишларини айтган ҳамда жами 408 800 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эсатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах ва Самарқанд вилоятларида Исроилга, Бухорода эса Болгария ва Литва ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг