Кореядан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами келди

Жамият

image

Бугун, 22 июль куни Корея Республикаси ҳукумати тақдим этган ва Ўзбекистн Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми ортилган “Korean Air” авиакомпанияси самолёти Тошкент вақти билан соат 15:10 да Ўзбекистонга етиб келди.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 144 минг дона тиббий ниқобдан иборат инсонпарварлик ёрдамининг биринчи жўнатмаси жорий йилнинг 10 июль куни етказиб берилган эди. Ҳозирги кўмак юкида 206 минг дона шу каби тиббий ниқоблар мавжуд.

Таъкидлаш жоиз, коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонда тарқалишининг дастлабки кунларидан бошлаб Корея Республикаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига доимий равишда техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, коронавирус тарқалишининг дастлабки босқичида профессорлар Цой Чжэ Ук ва Юн Сынг Жу маслаҳатчи сифатида Ўзбекистонда бўлиб, маҳаллий мутахассисларга касалликка қарши курашда ёрдам берди. Апрель ойи охирларида мамлакатга қиймати 250 минг АҚШ долларига тенг бўлган диагностика тўпламлари тақдим этилди.

Бундан ташқари, Корея Республикасининг элчихонаси, Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОIСА), Халқаро соғлиқни сақлаш ва тиббиёт жамғармаси, Сув корпорацияси, Ер ва уй-жой корпорацияси (ЛҲ) ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларга ёрдам кўрсатди. Жанубий Корея компаниялари ҳам бу жараёнда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик бундан кейин ҳам ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга имкон беради, дея қайд этилади Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг