Кореядаги металл заводида 50 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 8 март куни Жанубий Кореянинг Чунгнам провинцияси Сосан шаҳри, Жигок-меон туманидаги металл эритиш заводида 50 ёшли ўзбекистонлик ишчи юк кўтаргич (форклифт) билан тўқнашиб, материаллар остида қолиб ҳалок бўлди. Полиция ва меҳнат органлари ҳодиса юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Чунгнам полиция департаменти ва бошқа манбаларга кўра, маҳаллий вақт билан кеча, соат 21:46 атрофида Seosan Autovalley саноат зонасидаги заводда ишлаётган 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси юк кўтаргич билан урилиб кетиши оқибатида иш материаллари остида қолиб кетган.

Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатидаА. юрак тўхташи ҳолатида қутқарилиб, 119 тез ёрдам хизмати томонидан яқин атрофдаги шифохонага етказилган, бироқ у вафот этган.

Мазкур завод доимий ишчилари сони 5 кишидан ортиқ бўлгани сабабли, “Оғир саноат бахтсиз ҳодисаларини жазолаш тўғрисида”ги қонун доирасига кириши маълум қилинган.

Полиция ва меҳнат органлари юк кўтаргич ҳайдовчиси ҳаракат давомида олдинда турган А. ни кўрмай қолгани сабабли тўқнашув юз берган деб ҳисобламоқда ва ҳодисанинг аниқ тафсилотларини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан Туркиянинг Баликесир шаҳрига борган Дилафрўз Чўлиева изсиз ғойиб бўлгач, яқинлари томонидан қидирувга берилгани айтилганди. Кейинроқ, Туркиянинг Баликесир вилоятида бўш майдондан топилган жасад 21 январдан буён қидирувда бўлган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилафрўз Чўлиевага тегишли экани аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Чунгнам Seosan Autovalley

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг