Корея ўзбекистонлик талабалар учун виза олиш талабларини қийинлаштирди
Жамият
−
07 Май 2020
10705Жанубий Корея ҳукумати талабалар орасида ноқонуний муҳожирлар сонининг кескин ошиб кетиши сабабли ўзбекистонлик ёшлар учун бериладиган Д-2 ва Д-4 визаларини олиш талабларини қийинлаштирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг матбуот котиби маълум қилди.
Хусусан, виза ҳужжатларига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:
1. Банк депозит ҳужжатлари:
Бакалавр, магистр ва PhD учун 20,000$ лик депозит банк ҳисоб рақамида камида 3 ой давомида турган бўлиши шарт.
Д-4 виза - тил курслари учун KDB Банкдаги ҳисоб рақамда 3 ой давомида турган бўлиши шарт.
Агар банк маълумотномасида депозитнинг сақланиш муддати аниқ кўрсатилган бўлса бошқа банклардан олинган маълумотнома ҳам қабул қилиниши мумкин.
2. Ота-онаси даромадлари ҳақида маълумот:
Ота-онаси расмий иш жойидан маълумотнома (ингизчага таржима қилинган бўлиши ва берилган ташкилот телефон рақамлари кўрсатилган бўлиши шарт)
Ота-онасининг банк карталари ҳисоб рақамларидаги пул кирим-чиқимлари ҳақида маълумотнома ёки шахсий мол-мулкка эгалик ҳақида маълумотнома
Виза берилмаган ҳолатда, берилмаган кундан бошлаб 3 ой давомида қайта ҳужжат қабул қилинмайди (аввал 1 ой эди)
3. Тилни билиш сертификати( Қалбаки сертификатлар кўпайиб кетганлиги сабабли):
Инглиз тили бўйича бакалавр, магистр, PhD: энг камида IELTS 5.5, ТОЭФЛ 530, ёки TOEFL IBT 71 сертификати ҳам қўшимча топширилади. Сертификатинг ҳақиқийлиги элчихонада текширилади.
Корейс тилида ўқийдиганлар учун: коллеж учун TOPIC 3, университет учун TOPIC 4 ва ундан юқори.
Юқоридаги талаблар 1 май кунидан амал қилишни бошлаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15