Концепция қабул қилинди: Ўзбекистон 30 та илғор мамлакат қаторига кирмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу фармонга мувовиқ, 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Унга қуйидагилар назарда тутилган:

•    Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) Ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;

•    узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

•    ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш;

•    халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш;

•    халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини ошириш;

•    ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш;

•    давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисобига давлат таълим тизимида рақобат муҳитини кенгайтириш;

•    ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш;

•    халқ таълими тизимида фаолият кўрсатишнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш;

Шунингдек, Президент фармони билан Ўзбекистон Республикасининг халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си ҳам тасдиқланди. 

•    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимовга – Концепция ва “Йўл харита”сини ижро этиш юзасидан масъул вазирликлар ва идоралар фаолиятини самарали ташкил қилиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш, “Йўл харита”лари бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан;

•    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига – Концепция ва “Йўл харита”сида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш юзасидан;

•    Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматовга – Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг